Пойтахтнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқди

Дата: 09:33, 18-02-2015.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Тошкентда пойтахтнинг “Бунёдкор” ва БААнинг “Ал-Жазира” жамоалари ўртасида Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш учун ўйин бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйин “Бунёдкор” футболчилари устунлигида ўтди. Биринчи тайм боши - 22 дақиқадаёқ ҳисоб яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилган Воҳид Шодиев томонидан очилди. Араб футболчилари ҳисобни биринчи таймга қўшиб берилган вақтда Жонатан Питроипни йиқитганлик учун “қалдирғочлар” дарвозасига белгиланган пенальтидан тенглаштирдилар. Али Мабхутнинг голи билан ҳисоб 1:1га айланди. Иккинчи таймда бунёдкорчилар босимни кучайтирдилар. Тезкор қайта ҳужум Сардор Рашидовнинг ажойиб тўпи билан якунланди ва ҳисоб 2:1 бўлиб ўзгарди”, – деб таъкидлашди “Бунёдкор” ФК матбуот хизматида.

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “Бунёдкор” “А” гуруҳида “Ал-Наср” (Саудия Арабистони), “Лахвия” (Қатар) ва “Персеполис” (Эрон) жамоалари билан ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: