Пойтахтнинг “Локомотив”и футбол бўйича Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди

Дата: 13:43, 01-12-2016.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Пойтахтнинг “Локомотив” клуби ўз тарихида иккинчи марта футбол бўйича Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон кубоги финали Самарқанддаги FIFA талабларига жавоб берувчи “Динамо” стадионида бўлиб ўтди. Ўйинни кўришга 8,1 мингдан зиёд мухлислар ташриф буюришди”, - деб таъкидлашди Профессиональ футбол лигасида.

Ўйинда “темирйўлчилар” Қаршининг “Насаф” жамоаси устидан кичик (1:0) ҳисобда ғолибликка эришдилар. Учрашувдаги ягона голни Тошкент клубининг 25 ёшли ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов 2-дақиқада киритди.

Қайд этиш зарурки, бу йилги кубок ўйинлари аввалидаги ҳолат айнан такрорланди. Турнирнинг биринчи финали 1992 йилда Самарқандда бўлиб ўтган эди. Ва яна 24 йил ўтиб, у яна Самарқанддаги “Динамо” стадионига қайтди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: