Пойтахтнинг “Пахтакор”и Осиё чемпионлар лигасидаги ҳал қилувчи учрашувни ўтказади
Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – 6 майда тошкентнинг “Пахтакор”и Осиё чемпионлар лигасида саудиянинг “Ал-Шабаб”ига қарши ҳал қилувчи учрашувни ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кейинги босқичга чиқиш учун “Ал-Шабаб”ни енгиш, параллел “Ал-Айн” ва “Нафта” ўйинида эса мезбон жамоа камида ютқазмаслик зарур. Осиё футбол конфедерацияси кўрсатмасига кўра, турнинг сўнгги ўйинлари бир вақтда бошланади. Тошкентдаги ўйин соат 20.30да бошланади”, – деб таъкидлашди “Пахтакор” ФК матбуот хизматида.
Ўйинларни Малайзиялик ҳакамлар Моҳд Амирул Ёқуб, Азман Исмоил ва Сиванесан Муниандилар бошқаради. Жамоаларнинг биринчи ўйини Эр-Риядда 2:2 ҳисобида тугаган эди.