Пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси Осиё чемпионлар лигасидан чиқиб кетди

Дата: 13:02, 07-05-2015.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Саудия Арабистонининг “Ал-Шабоб” клубига 0:2 ҳисобида ютқазиб, мусобқани тарк этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўйин ўзбекистонликлар учун ўта омадсиз бошланди. Бешинчи дақиқадаёқ Муса Ал Шаммари боши билан ўйин ҳисобини очди. Иккинчи таймда тўп “Пахтакор” ҳимоячиси қўлига теккани сабабли пенальти белгиланди ва Абдуллоҳ ал Аста ҳисобни 0:2га етқазди. Ўйин охиригача мезбонлар бир неча имкониятларга эга бўлдилар, лекин омад рақиб томонида бўлди.

“Бугун ғалаба бизга ҳар қачонгидан ҳам керак эди. Рақиб жуда ҳам тезкор, ўткир ҳужумлар ташкил этди, биз ҳам қатор вазиятлар яратдик, лекин гол ура олмадик. Албатта, тезкор гол режаларимизни ўзгартириб юборди. Кримец, Искандеров каби футболчиларнинг йўқлиги ўйинимизга таъсир қилмай қолмади. Айниқса, Искандеровнинг йўқлиги билинди. Ишқибозлардан узр сўрайман. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан”, – деб таъкидлади “Пахтакор” бош мураббийи Самвел Бабаян ўйиндан кейин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: