Президент Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан учиб кетди

Дата: 13:43, 05-10-2017.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон пойтахти Тошкентга давлат ташрифи билан учиб кетди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) давлат раҳбари матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Давлат ташрифи доирасида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат раҳбарлари ўртасидаги қирғиз-ўзбек муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан тор ва кенгайтирилган доирада музокаралари бўлиб ўтади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотларининг кўргазмасига ташриф буюрилиши ҳам кутилмоқда.

Бундан ташқари, ташриф доирасида қирғиз-ўзбек давлат чегараси тўғрисидаги шартномалар бўйича ратификация ёрлиқларини алмашиш ҳақида баённоманинг имзоланиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, давлат раҳбарлари Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончли алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича декларацияни ҳам имзолайдилар.

Ташриф якунлари бўйича хавфсизлик, мудофаа, иқтисодий жиноятларга қарши кураш, товар ва юклар ташишда божхона операцияларини амалга ошириш тартиби, статистик маълумотлар алмашиш, шунингдек, чегара ҳудудлари ва ахборот агентликлари ўртасида ҳамкорликка доир иккитомонлама ҳужжатлар пакетини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: