Президент қарори билан Ўзбекистонда ИИВ биринчи ўринбосари тайинланди

Дата: 20:32, 06-07-2015.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда президент қарори билан ички ишлар вазирнинг янги биринчи ўринбосари – жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ИИВ расмий сайтидаги хабарда айтилишича, “Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.Каримовнинг 2015 йил 29 июндаги қарорига мувофиқ Турсунпулат Турсунюлдашевич Ташпулатов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари - жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди”.

Қатор ОАВ маълумотларига кўра, бунга қадар Турсунпулат Ташпулатов Тошкент ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. ИИВ бундан олдинги биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов бўлиб, у апрелдан президентнинг ташкилий-кадрлар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси бўлиб ишламоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: