Президент фармони билан Бош прокуратура департаментининг янги бошлиғи тайинланди

Дата: 16:31, 31-08-2016.

Тошкент. 31 август. ЎзТАГ – Президент фармони билан Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг янги бошлиғи бўлиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 августдаги фармонига асосан, Шухрат Шарапович Узаков Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан эгаллаб турган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди”, - дейилади Бош прокуратура Матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдин бу лавозимни Баходир Зиляев эгаллаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: