Президент Ислом Каримов Хавфсизлик кенгашининг мажлисини ўтказди
Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Куни кеча президент Ислом Каримов Тошкентда Хавфсизлик кенгашининг мажлисини ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Унда мамлакатимизнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди”, – деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.
Мажлисда ҳукумат ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.