Президент Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди

Дата: 14:15, 11-07-2017.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Қипчоқ кўчаси темир йўл билан кесишган жойда узунлиги 1011, эни 28 метр бўлган кўприк қурилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Қипчоқ кўчаси кенгайтирилмоқда. Натижада ушбу кўча Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент халқа йўлини боғлаб, транспортлар ҳаракати учун янги қулайликлар яратади”, - дейилади хабарда. 

Хабарда айтилишича, давлат раҳбарига шу ерда ободонлаштириш ишларига ихтисослашган янги машиналар намойиш этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: