Президент Сурхондарё вилоятидаги объектлар билан танишди

Дата: 10:47, 08-04-2019.

Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги объектлар билан танишди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Матбуот хизматининг хабар беришича, Ш.Мирзиёев Термиз халқаро аэропортининг янги терминали ва “Султон Саодат” комплексига ташриф буюрди.

“Президентимиз янги терминалда яратилган шарт-шароитларни ижобий баҳолади ва улардан самарали фойдаланиш, халқаро парвозлар сонини ва чет эллик сайёҳлар оқимини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлади. Янги учиш-қўниш йўлаги қурилиши бўйича кўрсатмалар берилди”, - дейилади хабарда.

Ш. Мирзиёев Қуръони карим сураларидан тиловат қилинган Султон Саодат мажмуасига ҳам ташриф буюрди.

“Президентимиз ушбу мажмуа ноёб маънавий мерос, яъни мусулмонлар учун муқаддас жой эканлиги, шунинг учун ҳам унинг тарихини ҳар томонлама ўрганиш, уни халққа ва чет эллик жамоатчилигига етказиш кераклигини таъкидлади. Археологик тадқиқотлар асосида комплексни ободонлаштириш, комплексни Имом Бухорий ва Имом Термизий мақбаралари каби кенг ва чиройли зиёратгоҳга айлантириш бўйича кўрсатмалар берди”, - қайд этилади хабарда.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Ҳаким Термизий мақбараси билан танишди. Ўзбекистон тинчлиги ва фаровонлиги йўлида дуолар қилинди.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: