Президент Тошкент вилоятининг янги ҳокимини тайинлади

Дата: 16:33, 06-01-2018.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг янги ҳокимини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Олдин хабар берилгани каби, 5 январда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюрди. Шу ернинг ўзида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда президент нутқ сўзлади.

Хабар берилишича, “Давлатимиз раҳбари Тошкент вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, молиялаштириш манбасини кенгайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иш ўринлари яратиш, ижтимоий шароитни яхшилаш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритди”.

Сессияда ташкилий масала кўрилиб, Ғуломжон Ибрагимов Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил октябри охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ибрагимовни пойтахт вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди. Бунга қадар у бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган ва геология, ёқилғи-энергетика кимё, нефтекимё ва металлургия саноати комплексларига раҳбарлик қилган. 

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.com/articles-id-40992.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: