Президент Ўзбекистон ўзини дунёга замонавий ва илғор мамлакат сифатида тақдим этиши зарурлигини таъкидлаб ўтди
Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Tashkent City” лойиҳаси билан ўзини дунёга замонавий ва илғор мамлакат сифатида тақдим этиши зарур, деди республика раҳбари Шавкат Мирзиёев. Бу ҳақида “Газета.uz” нашри хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон пойтахтида “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик марказининг қурилиши тарихга айланади.
“Tashkent City” директори Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишбилармонлик маркази турли компаниялар - ўзбек, хорижий, жумладан, немис компаниялари томонидан қурилишини таъкидлади. Марказ 2021 охирига икки босқичда қуриб битирилади. Биринчи босқич 2020 йил майда, иккинчиси 2021 охирида якунланади.
“Tashkent City” 80 гектар майдонга эга бўлиб, бу ерда турар жойлар, боғлар, бизнес-марказлар, савдо-кўнгилочар комплекслар, 2 гектарлик сунъий кўл жойлашади. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон пойтахтининг қатор кўчалари янгиланади.
Лойиҳанинг асосий лойиҳасини “Tabanlıoğlu Architects” турк фирмаси тақдим этди.
Эслатиб ўтамизки, “Tashkent City”ни қуриш ҳақидаги қарор 2016 йил охирида қабул қилинган эди. Мирзиёевнинг сўзларига кўра, комплекс қурилишига $1 млрд сарфланади.


