Президент Ўзбекистонда санъат, маданият, ОАВ соҳалари бизнесга айланишига йўл қўйилмаслигини айтиб ўтди

Дата: 14:15, 04-08-2017.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда санъат, маданият, ОАВ соҳалари бизнесга айланишига йўл қўйилмайди, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президент бой маданий меросини тиклаш ва ўрганиш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидланди. Жумладан, пойтахтимизда Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази, Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилмоқда. Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази, Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Президент маърузасида ижодий бирлашмалар, маданият вазирлиги фаолияти таҳлил қилинди. Ижодий уюшмалар замон талабларидан ортда қолаётгани, улар фаолиятида тадбирбозлик, номига ишлаш, бефарқлик каби ҳолатлар кузатилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, ҳукуматни маданият соҳасининг тижоратлашуви ташвишга солмоқда. Шунга боғлиқ ҳолда, Ўзбекистонда адабиёт ва санъат, маданият, оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат бизнесга айланмаслиги шарт ва биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз, деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Ҳозирда мамлакатда 1513 ОАВ, 122 нашриёт фаолият юритмоқда. Давлат раҳбари ОАВ сони эмас, балки сифати муҳимлигига эътибор қаратди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: