Президентлик сайловлари куни Тошкентда жамоат транспорти бепул юради

Дата: 22:34, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Президентлик сайловлари куни Тошкентда жамоат транспорти бепул юради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ҳокимияти сайтига асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, 4 декабр куни Тошкент шаҳридаги барча йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар ҳамда метро қатнови соат 05.00дан бошланади ва кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Эслатиб ўтамизки, муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловлари 2016 йил 4 декабрда ўтказилади. Сайловлар Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатади вафот этгани муносабати билан ўтказилмоқда. Шавкат Мирзиёев вақтинчалик республика раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Президент 5 йил муддатга сайланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: