Президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов Андижон вилояти сайловчилари билан учрашди

Дата: 13:07, 18-02-2015.

Андижон. 18 феврал. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов Андижон вилояти сайловчилари билан учрашди, деб хабар қилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Ҳ.Кетмонов учрашувда йиғилганларни ўз сайловолди дастури билан таништирди.

Дастурда маҳаллий хомашё ва материалларни қайта ишлаш корхоналарини улар томонидан ички ва ташқи бозорда рақобатбардош истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш, имтиёзли кредитлаш самарадорлигини ошириш, муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринларини тақдим этаётган корхоналарда меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, истиқболли ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш, ўрта махсус касб-ҳунар таълимини эгаллаган ва олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш дастурлари ҳамда ҳудудий бандлик дастурларига ўзаро боғлиқ бўлган комплекс ёндашувни таъминлаш ва бошқа асосий вазифалар белгиланган.

Учрашувда Халқ демократик партияси Бўз тумани кенгаши раиси М.Тўйчиева, “Асакабанк” Андижон филиали бош ҳуқуқшуноси И.Солижонов ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳолда, бўлажак сайловларнинг Конституция ва миллий қонунчилик талаблари асосида, тан олинган халқаро нормаларга мувофиқ ўтаётгани мамлакат сайлов тизимида демократик тамойилларга қатъий амал қилинаётганидан далолат эканини таъкидладилар. Улар сайловчиларни 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирдилар, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: