Президентнинг Бухоро вилоятига ташрифидан кейин уч нафар ҳоким ўз лавозимидан озод этилди

Дата: 17:48, 01-04-2019.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига қилган ташрифидан сўнг учта ҳоким ўз лавозимларидан озод этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вилоят ҳокимиятининг маълумотларига кўра, 31 март куни Вобкент, Ромитан ва Бухоро туманлари халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида кўрилган ташкилий масалалар муҳокамасида маълум бўлд.

Эслатиб ўтамиз, Асқар Жаводов ўз лавозимидан озод этилгач, унинг ўрнига Баҳром Бафоев Вобкент тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси бўлди. У мазкур вазифага тайинлангунга қадар Пешку тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Бухоро тумани ҳокими этиб Қаҳрамон Дўстов тайинланди. Туман собиқ ҳокими Мухиддин Эсонов бошқа ишга ўтказилди.

Бундан ташқари, Хуршид Тоҳиров Ромитан тумани ҳокими этиб тайинланди. Бундан олдин у Ромитан тумани ҳокими биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Ш.Мирзиёев 29 мартдан бошлаб Бухоро вилоятида бўлган.

 

Сурат манбаи: magiya.guru

Янгилик билан ўртоқлашиш: