Приморск ўлкасида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Дата: 15:36, 08-11-2019.

Тошкент. 8 ноябрь. ЎзТАГ – Россиянинг Приморск ўлкасида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"30 октябрь куни Приморский ўлкаси Арсенев шаҳридаги Марказий шифохонасида йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида Ўзбекистон фуқароси И.Н. вафот этди. Ушбу ҳолат юзасидан тергов органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов тадбирлари ўтказилмоқда. 5 ноябрь куни эса Чернигов туманида Ўзбекистон фуқароси Б.Р. ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Икки ватандошлар Приморск ўлкасида қонуний асосда ишлар эди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ушбу ҳолатлар бош консуллик томонидан назоратга олинди ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда ватандошлар жасадларини ўз ватанига қайтариш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалалар ишлаб чиқилмоқда.

Сурат манбаи: gtn.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: