Профессионал футбол лигаси “Пахтакор” ва “Қўқон-1912” ўртасидаги ўйинни кўчирди

Дата: 22:17, 23-03-2015.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат чемпионатидаги пойтахтнинг “Пахтакор” ва “Қўқон-1912” ўртасидаги иккинчи тур ўйинини кўчирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйин пойтахт жамоасининг олти ўйинчиси: Акмал Турсунбоев, Абдумавлон Абдужалилов, Владимир Козак, Жамшид Искандаров, Жалолиддин Машарипов ва Игор Сергеевларнинг олимпиа термасига 2016 йилги Олимпиада саралаш турнирларида қатнашиш учун олинганлиги сабабли кўчирилди. Ҳозирча ўйин вақти аниқ белгилангани йўқ”, – деб маълум қилишди ”Пахтакор” ФК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: