Прокуратуранинг янги бошқармаси Ўзбекистон давлат органларининг қонунчиликни бажаришини назорат юритади

Дата: 16:09, 11-08-2014.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг қарори билан бош прокуратура таркибида қонунчиликнинг бажарилиши устидан назорат бўйича бош бошқарма ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги бошқарма бошлиғи бир пайтнинг ўзида бош прокурорнинг қонунчиликнинг бажарилиши устидан назорат бўйича ўринбосари ҳам ҳисобланади.

Қарорда қайд этилишича, бош прокуратуранинг янги бошқармаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва назорат органлари, жойлардаги ижро органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар томонидан қонунчилик актларининг бажарилишини назорат қилади, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш соҳасида қонунчиликка сўзсиз риоя этиш юзасидан чораларни амалга оширади, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқади, уларнинг бузилган ҳуқуқларни тиклаш юзасидан чоралар кўради ва ҳ.к.

Шунингдек, хужжат билан Адлия вазирлиги таркибидаги қонунчиликга риоя этиш юзасидан назорат бўйича бошқарма тугатилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: