“Промстройбанк” облигациялари бўйича дивидендлар тўлаб беради

Дата: 12:00, 26-03-2014.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Акционерлик-тижорат “Узпромстройбанк” (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки”) ўз қимматли қоғозлари бўйича даромадларни тўлаб бериши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, банкнинг 60 минг дона облигациялари бўйича 5,983 минг сўм (ёки номиналига 6%) тўланади.
“Узпромстройбанк”нинг 40 минг дона бошқа корпоратив облигациялари бўйича 5,485 минг сўм (номиналига 5,5%) тўланади.Корпоратив облигациялар бўйича пул шаклидаги дивидендларни тўлаш 2014 йилнинг 2 апрелига қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: