Пул “ювиш”га қарши индексда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг қуйи даражага эга

Дата: 10:25, 22-08-2015.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Базель бошқарув институти томонидан тузилган (Швейцария) пул “ювиш”га қарши индексда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг қуйи даражага эга деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон 5,11 балл билан 107-ўринни эгаллади. Мамлакат 103-ўринни эгаллаган АҚШ, Қирғизистон(56-), Россия (57), Қозоғистонни (69-) ортда қолдирди.
Энг яхши кўрсаткичга эга бўлган уч мамлакат ораида Финляндия (2,53), Эстония (3,19) ва Словения (3,41) бор. Энг юқори баллар биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган Эрон, Афғонистон ва Тожикистонга берилди.
Рейтинг дунёнинг 152 мамлакатини қамраб олган.
Эслатиб ўтамизки, тадқиқотчилар рейтингни мамлакат банк тизимининг пулларни “ювиш”, терроризмни молиялаштириш учун имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, коррупция эҳтимоли, маҳаллий қонунчилик ўзига хосликлари, давлат ва молия тармоқлари фаолиятининг шаффофлиги ва мамлакатдаги амалдаги сиёсий тизимни ҳисобга олиб тузадилар.
Пул “ювиш” ва терроризмни молиялаштириш  таваккалчилиги энг қуйи бўлган мамлакатлар рейтинг сўнгида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: