Пулково аэропортида ошқозонида қарийб 0,5 кг гашиш бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Божхона ходимлари Пулково аэропортида ошқозонида қарийб 0,5 кг гашиш бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Пулково аэропортида Пулково божхона пости ходимлари томонидан Санкт-Петербург-Тошкент авиарейси билан кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди. Ўтказилган рентген текшируви йўловчининг ошқозон-ичак йўлида ёт нарсалар борлигини аниқлади. Наркокурьер ўз ошқозонида гашиш солинган 287 контейнерни олиб ўтишга уринди. Унинг умумий оғирлиги 493 граммни ташкил этди”, - дейилади муассаса матбуот релизида.
Қайд этилишича, РФ ЖКнинг 229.1 моддаси 3 банди билан (йирик миқдорда наркотик моддалар контрабандаси) билан жиноий иш қўзғатилган
Сурат манбаи: https://www.aex.ru