Пулково “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни МДҲдаги энг жадал ривожланаётган ташувчи деб тан олди

Дата: 17:31, 30-01-2019.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Пулково “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясини (МАК) МДҲдаги энг жадал ривожланаётган ташувчи деб тан олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 2018-йил якунига кўра “Пулково” аэропортини бошқаруви “Воздушние Ворота Северной Столицы” компанияси Санкт-Петербург ҳаво масканининг энг яхши авиакомпанияларини мукофотлаш жараёнида маълум қилинди. 11 номинация бўйича ғолиблар 2019 йил 25 январда, ҳар йили ўтказиладиган анъанавий LED Together маросимида эълон қилинди.

МАК хабар беришларича, авиаташувчилар “Пулково”га трансфер қатновларни бажариш ва маршрут тармоғини ривожлантириш, йўловчилар ташиш ҳажмини кўпайтириш йўлидаги хизматлари учун тақдирландилар.

2018 йил якунлари бўйича МАК “Пулково” аэропортида 240 минг кишига хизмат кўрсатди, бу 2017-йил кўрсаткичига нисбатан 14,5%га кўп, учиш-қўнишлар сони 110 операциядан ошди.

Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” “Пулково” аэропортига ҳафтасига Тошкентдан – 5 та, Самарқанддан – 4 та, Урганчдан – 3 та қатновни амалга оширади. Фарғона, Наманган, Термиз ва Бухоро шахарларидан эса ҳафтада битта қатновни бажаради. Парвозлар замонавий ва қулай авиалайнерларда, жумладан, Boeing 787 Dreamlinerда ҳам амалга оширилади.

Сурат манбаи: https://nuz.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: