Путин Каримовни Мустақиллик куни билан табриклади

Дата: 11:14, 02-09-2015.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия давлати раҳбари ўз табрик телеграммасида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги муваффақиятлари ва мамлакатнинг Марказий Осиёдаги обрўсини таъкидлаб ўтди.

Владимир Путин Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг барча жиҳатларда илдам ривожланаётганлигини ҳам айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Россия президенти иккитомонлама муносабатларни янада кенгайтириш, БМТ, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни икки малакат фуқаролари манфаатлари ва минтақавий хавфсизлик йўлида ривожлантиришга ҳам ишонч билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: