Путин Каримовнинг Самарқанддаги қабри пойида тиз букди

Дата: 16:40, 06-09-2016.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг Самарқанддаги қабри пойида тиз букди ва унга гуллар қўйди, деб хабар қилади РИА Новости.

Самарқандга етиб келган Путин бирданига Каримов 3 сентябрда тупроққа қўйилган қабристонга йўл олди. Унга Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.   Россия президенти Каримовнинг қабри олдида тиз букди ва унга гулар қўйди.

Кейин Россия президенти Форумлар саройига йўл олди. Бу ерда Путин Каримов сурати ёнига гулчамбар қўйиб, президентнинг беваси Татьяна Каримова ва кичик қизи Лола Каримова-Тиллаевага таъзия билдирди. Шундан сўнг Россия президентининг Каримов яқинлари билан суҳбати матбуотсиз давом этди.

Мирзиёев билан учрашувда Путин Ўзбекистон етакчиси ва унинг ўртасида дўстона шахсий муносабатлар бўлганини айтиб ўтди. “Шу сабабли бу мен учун ҳам ўта оғир воқеа ва катта йўқотиш”, - деб қўшимча қилди у. Шунингдек, Путин ўзбек бош вазирига Самарқандга ташриф буюриш имконияти учун миннатдорчилик билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: