Путин Ўзбекистон билан ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларни мақсадга мувофиқ қўллашни назорат қилиш тартиби бўйича келишувни имзолаш юзасидан музокаралар ўтказишни топширди

Дата: 13:12, 07-11-2017.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан ҳарбий мақсаддаги маҳсулотларни мақсадга мувофиқ қўллашни назорат қилиш тартиби бўйича келишувни имзолаш юзасидан музокаралар ўтказишни топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ҳуқуқий маълумотлар давлат сайтидаги ҳужжатга асосланган ҳолда.

“Россия ҳукуматининг 2016 йил 29 ноябрдаги Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги келишув доирасида Ўзбекистонга етказиб бериладиган ҳарбий мақсаддаги маҳсулотнинг мавжудлиги ва мақсадга мувофиқ қўлланиши назоратини амалга ошириш тартиби бўйича Россия ва Ўзбекистон ўртасида келишувни тузиш мақсадида музокаралар ўтказиш бўйича таклифи қабул қилинсин”, - дейилади хабарда.

Фармойишга мувофиқ, Россия ҳукуматига музокаралар ўтказилгандан кейин бу келишувни имзолаш топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: