Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишув имзоланишини маъқуллади
Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишув имзоланишини маъқуллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“РФ ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартномани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин”, - дейилади ҳуқуқий маълумотлар порталида эълон қилинган ҳужжатда.
Хужатга мувофиқ, Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат шартномага катта бўлмаган ўзгартишлар киритиши мумкин.
Олдин маълум қилингани каби, ўтган ҳафта РФ ҳукумати В.Путинга Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувни имзолашни сўраган эди.