Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши мумкин

Дата: 09:01, 23-03-2018.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Россиянинг янгидан сайланган президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш ҳақидаги таклифини қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таклиф Россия ва Ўзбекистон президентларининг телефон мулоқотида айтилиб, унинг доирасида Мирзиёев Путинни бўлиб ўтган президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан табриклади. “Сайлов натижалари Владимир Путин раҳбарлигида жамиятни бирлаштириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, иқтисодиёт, инфратузилма ва давлат бошқарувини модернизация қилиш, давлат суверенитетини қатъий ҳимоя қилиш ва мамлакатнинг жаҳонда муҳим ўрин тутган давлат сифатидаги ролини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ҳар томонлама ўйланган сиёсатга Россия халқи томонидан улкан ишонч билдирилаётгани ва ниҳоятда кенг қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор намойиш этгани алоҳида таъкидланди”, - дейилади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарида.

“Ўзбекистон ва Россия ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани чуқур мамнуният билан қайд этилди”, - деб таъкидланади шундан кейин.

Президентлар бугунда “биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва кўплаб бошқа соҳаларда аниқ натижаларга эришилди”, - дея қайд этдилар.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Икки мамлакат ишбилармон доиралари ва ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик фаоллашди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари икки томонлама шерикликни янада кенгайтириш масалалари, шунингдек минтақавий ва халқаро сиёсатнинг қатор долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Сурат манбаи: из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: