Путиннинг Тошкентга ташрифи санаси маълум бўлди

Дата: 13:14, 09-12-2014.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – 10 декабрда Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Ўзбекистонга расмий ташриф бюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия президенти матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

“Олий даражадаги музокаралар давомида россия-ўзбекистон стратегик ҳамкорлигининг ҳал қилувчи масалалари, энг аввало, савдо-инвестицион ва маданий гуманитар соҳаларда, муҳокама қилинади. Шунингдек, долзарб ҳудудий хавфсизлик масалалари, шу жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашинилади. Музокаралар якунлари бўйича қатор иккитомонлама хужатларни имзолаш кўзда тутилмоқда”, – дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: