“Qishloqenergoloyiha” ўзбек ОАЖ ўтган йил якунлари бўйича $3 млн миқдорда соф фойда олди
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – “Qishloqenergoloyiha” Очиқ акционерлик жамияти ўтган йил якунлари бўйича 6,78 млрд сўм ($2,93 млн) миқдорда соф фойда олди. Бу 2012 йилдагига қараганда 2 баравар кўпдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Электр тармоқларини лойиҳаловчининг маҳсулот реализацияси ва хизматлардан тушган соф фойдаси 2013 йилда 15,65 млрд сўмни ($6,75 млн) ташкил этди. 2012 йилда ушбу кўрсаткич 10,11 млрд сўмга тенг бўлган эди.
Компания низом жамғармасининг рентабеллик коэффициенти 870%, умумий тўлов қобилиятини қоплаш 568% тенг бўлди. Компаниянинг ўз маблағлари қиймати жалб этилган маблағлар миқдоридан 505% кўп.
2013 йилда компания қиймати 320,15 млрд сўмлик 12,081 минг дона акция чиқарди. Янги акциялар ёпиқ обуна йўли билан тарқатилди.
Эслатиб ўтамизки, “Qishloqenergoloyiha” ОАЖ қишлоқ туманларида электр таминоти тармоқларини лойиҳалаш бўйича ихтисослашган ташкилот бўлиб, ҳудудий техник сиёсат, электр тарқатиш тармоқларини шакллантириш ва оптимал ривожлантириш стратегияси учун масъулдир.