QS Ўзбекистон университетларининг халқаро рейтинглардан ўрин олишига ёрдам беради

Дата: 16:25, 25-03-2019.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Британиянинг Quacquarelli Symonds (QS) компанияси Ўзбекистон университетларининг халқаро рейтинглардан ўрин олишига ёрдам беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(...) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва QS нинг минтақавий директори Зоя Зайцева “Илм-фан-2020” дастури доирасида WUR (университетлар халқаро рейтинги)га кириш учун QS версиясида университетларни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик битимни имзоладилар”, - дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, келишув доирасида QS Intelligence Unit методологияни тушунтиришга, шунингдек, компаниянинг очиқ ва ички маълумотлардан фойдаланишига ёрдам беради, жамоа университетларнинг глобал, минтақавий ва мавзу даражасида натижаларини кўриб чиқади. Ушбу таҳлил стратегик муваффақиятлар ва потенциал ютуқларни ёритишга ёрдам беради, шунингдек, Ўзбекистондаги олий ўқув юртларининг кучли ва заиф томонларини асосий кўрсаткичлар бўйича асослашга ёрдам беради.

“Университетларнинг халқаро рейтингларга кириши олий таълим муассасаларини ўқув юртидан ривожланган илмий салоҳиятга эга институтларга айлантиришни назарда тутади”, - деб таъкидланади хабарда.

Сурат манбаи: edu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: