ҚР Актюбинск вилоятидаги ЙТҲ натижасида Ўзбекистоннинг 9 фуқароси вафот этди

Дата: 18:27, 22-06-2017.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – ҚР Актюбинск вилоятидаги ЙТҲ натижасида Ўзбекистоннинг 9 фуқароси вафот этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ТИВ асосланган ҳолда.

“ОАВ хабарларига кўра, 22 июн куни Қозоғистоннинг Акмола вилояти ҳудудида Чимкентдан Волгодрадга (Россия) кетаётган автобус ағдарилиб тушган. Йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароларининг борлиги аниқланмоқда”, - дейилади ташқи сиёсий муассасанинг пайшанба кунги хабарида.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва Қозоғистондаги Элчихонаси томонидан жароҳат олганларнинг шахсини аниқлаш ва зарур ёрдамни кўрсатиш учун чоралар кўрилаётгани ҳам хабар қилинган.

Қозоқ ОАВ маълумотларига кўра, 22 июн соат 10.20да Актюбинск вилоятининг Айтекебий туманида “Самара-Чимкент” автойўлида “Мерседес” маркали икки қаватли рейс автобуси ағдарилиб кетган. Унда 52 киши бўлиб, бундан 50 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлишган. Яна 2 киши қозоғистонлик бўлган. ЙТҲ натижасида 9 киши (Ўзбекистон фуқаролари) вафот этган, 18 киши (17 Ўзбекистон фуқаролари ва 1 Қозоғистон фуқароси) касалхонага олиб келинган. Бундан ташқари, ҳодиса жойида 25 йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: