Р.Азимов Ўзбекистон ШҲТ Тараққиёт банки яратилишини қўллаб-қувватлашини билдирди

Дата: 15:47, 04-11-2016.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ШҲТ Тараққиёт банки яратилишини қўллаб-қувватлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовнинг ШҲТ аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг Бишкекдаги йиғилишида сўзлаган нутқига асосланган ҳолда.

“Афсуски, ташкилотимизнинг заиф жойларидан бири ШҲТ доирасида инвестицион фаолликни молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали кўп томонлама механизмининг йўқлигидир. Ўзбекистон инвестицион ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланган ШҲТ тараққиёт банки яратилишини қўллаб-қувватлайди”, - деб таъкидлади Азимов.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда қуйидаги бунда шартларга амал қилиниши зарур: бу банк мутлақ янги мустақил молиявий институт сифатида яратилиши лозим, унинг фаолияти ШҲТга кирувчи давлатларнинг иқтисодий ривожланиши ва тузилмавий ислоҳотларни таъминловчи инвестицион лойиҳаларни амалга оширишгагина қаратилиши керак, бу банкнинг бош қароргоҳи бу молиявий институтнинг энг йирик донори бўладиган мамлакатда жойлашиши керак. 

“Биз ШҲТда кузатувчи ва унга ҳамкор давлатлар билан ҳам иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, ташкилот доирасидаги биргаликдаги фаолият соҳасига уларнинг улкан салоҳиятини жалб қилиш ва биргаликда ишлашни кучайтириш тарафдоримиз”, - деб таъкидлади Азимов.

Эслатиб ўтамизки, Бишкекда ШҲТга кирувчи давлатлар ҳукумат бошлиқлари кенгаши йиғилишида бўлиб ўтди, унинг якунлари бўйича қатор хужжатлар, жумладан, қўшма коммюнике ҳам имзоланди.

Маълумки, ШҲТга Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Хитой аъзо.

Янгилик билан ўртоқлашиш: