ҚР ИИВ Актюбинск вилоятида автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг исмлари ва ёнғиннинг бошланғич сабабини маълум қилди

Дата: 16:39, 19-01-2018.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Актюбинск вилоятида автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг исмлари ва ёнғиннинг бошланғич сабабини маълум қилди, деб хабар беради КазТАГ мухбири.

“Бошланғич тахмин – автобус салонида бензинли очиқ олов манбасидан фойдаланганлик, бу ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланмоқда. Криминал характердаги ва йўл-транспорт ҳодисаси версиялари истисно қилинди. Ҳозирда автобусдан барча 52 жасад чиқариб олинган, иссиқлик таъсири туфайли уларни ташқаридан таниш мумкин эмас. Ҳодиса жойида тезкор тургов гуруҳи ишини давом эттирмоқда”, - деб хабар беришди ҚР ИИВда.

Муассаса вафот этган 32 кишининг исм-шарифларини ҳам маълум қилди:

 

1.                      Мадраҳимов Ҳамидулла 05.12.86 й.т.,

2.                      Сулаймонов Зайниддин 12.10.89 й.т.,

3.                      Мамадалиев Мамуржон 01.09.92 й.т.,  

4.                      Нишонов Отабек 16.10.90 й.т.,

5.                      Ҳошимбоев Нурмуҳаммад 27.05.97 й.т.,  

6.                      Умаралиев Солижон 13.08.95 й.т.,  

7.                      Қўчқоров Элмурод 10.06.96 й.т.,

8.                      Мирсаидов Мирзоҳид Миркомилович 30.08.81 й.т.,

9.                      Йўлчибоев Комилжон Каримжонович 10.10.80 й.т.,

10.                  Ҳамраев Иброҳимжон 21.05.76 й.т.,

11.                  Ҳамраев Иброҳим 20.09.84 й.т.,

12.                  Эсанов Абдувоҳид Абдуразақович 15.03.79 й.т.,

13.                  Имомадиев Воҳидхон 10.07.87 й.т.,

14.                  Мадраҳимов Ҳабибулло13.02.91 й.т.,  

15.                  Абдумўминов Қахрамон 16.12.94 й.т.,  

16.                  Валиев Муҳаммадризо Бокибой ўғли 31.10.96 й.т.,

17.                  Ғофуров Абдулатиф 03.10.77 й.т.,

18.                  Зарипов Аҳмаджон Икромович 25.01.80 й.т.,

19.                  Зокиров Шохруҳ 15.02.97 й.т.,

20.                  Муродиллаев Баҳодир Акбарали ўғли 17.07.98 й.т.,

21.                  Мурсаитов Миркомил Мурабдуллаевич 04.04.75 й.т.,

22.                  Сулаймонов Олимжон Муҳаммадалиевич 12.09.76 й.т.,

23.                  Ҳатамов Қахрамон 27.05.86 й.т.,

24.                  Ҳусниддинов Муҳаммадин 02.12.98 й.т.,  

25.                  Нишонов Акмолжон 28.04.96 й.т.,

26.                  Шакиров Масум Насритдинович 25.01.69 й.т.,

27.                  Абдуллажонов Исмоилжон Эгамберди ули 14.05.98 й.т.,

28.                  Назанов Зоҳид Анорбоевич 30.09.83 й.т.,

29.                  Назаров Маъмуржон Махмудович 27.02.84 й.т.,  

30.                  Сотволдиев Алишер Абдураимович 14.08.76 й.т.,

31.                  Тўраев Абдуназар Умаралиевич 10.03.80 й.т.,

32.                  Раҳимов Омонулло Ўктамжон ўғли 17.08.97 й.т.  

“ҚР ҳукумат комиссияси, ИИД, ФВД ва прокуратуранинг иши давом этмоқда. Актюбинск вилоятида ИИД фожеа гувоҳлари ва вафот этганларнинг шахсини аниқлашга доир маълумотга эга бўлганларни доимий ишловчи 102 телефонига мурожаат қилишларини сўрайди”, - деб таъкидлашди ҚР ИИВда.

Эслатиб ўтамизки, йўловчи автобусидаги ёнғин 18 январ куни “Самара-Чимкент” йўлининг 1068 кмда содир бўлди. Кабинада 55 йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи бўлган. Беш нафар йўловчилар автобусдан чиқишга улгурганлар, қолганлар тириклайин ёниб кетган. Шошилинч тиббий ёрдам марказининг ходимлари, Иргиз туманининг ёнғин бўлими ходимлари ёнғин жойига дарҳол жўнатилди. Фавқулодда вазиятлар хизматининг маълумотларига кўра, салондан чиқиб кетишга муваффақ бўлган 5 нафар йўловчига барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

ФВ департаментида вилоят ҳокими ўринбосари раҳбарлигида оператив штаб ташкил этилди, бундан ташқари, Қозоғистон ва Ўзбекистонда тезкор психологик хизматлар ташкил этилди.

 Аввалроқ, бешта соғ қолган кишининг аҳволи барқарорлиги маълум қилинган эди. 2 йўловчи I-II даражали куйиш олган, қолган 3таси шок ҳолатида.

Воқеани текшириш учун Қозоғистонда ҳукумат комиссияси тузилди.

ҚР Инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, KassbohrerSetra Х335РСМ маркали автобус йўловчи ташиш учун лицензияга эга бўлмаган ва мавжуд доимий маршрутлар рўйхатида йўқ. Бундан ташқари, транспорт воситасининг техник кўриги 2 йилга ўтказиб юборилган. Сўнгги кўрик Чимкентда ўтказилган бўлиб, 2015 йил 17 августдан 2016 йил 17 февралгача амалда бўлган.

Фожеа муносабати билан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевлар ҳамдардлик билдирдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси вакиллари қозоқ томонидан терговга кўмак бераётгани учун миннатдорлик билдирди. 

Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Актюбинскка олиб келинди.

Қозоғистоннинг олий муфтийси Серикбай Хажи Ораз мамлакатнинг барча имомларига жума номозида автобусда ҳалок бўлганларнинг ҳақига дуо қилиш ҳақида телеграмма йўллади. 

Сурат манбаи: https://24smi.org/news/81754-poiavilis-podrobnosti-pozhara-v-avtobuse-v-kazakhs.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: