ҚР Мажилиси депутатлари Ўзбекистон билан чегарадан ўтиш пунктларига доир келишувни маъқулладилар

Дата: 13:30, 18-03-2015.

Астана. 18 март. ЎзТАГ – ҚР Мажилиси депутатлари чоршанба кунги пленар йиғилишда “Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги 2006 йил 4 сентябрдаги қозоқ-ўзбек давлат чегарасидан ўтиш пунктларига доир келишув тўғрисидаги протоколга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги протоколни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лйиҳасини маъқулладилар, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Протоколнинг асосий мазмуни – Мактаарал станциясини қозоқ-ўзбек ўтиш пунктлари рўйхатига киритишдан иборат. Ушбу пункт қозоқ юкларини Сирдарё сув омбори ҳудудидан олиб чиқиб кетишни таъминлайди. Бунда ўзбек темир йўл участкаси ҳам иштирок этади. Илгари ўзбек томони Мактаарал ўтиш пунктининг рўйхатда йўқлиги сабабли бу ердан бизнинг поездларимизни ўтказмас эди. Протокол имзоланганидан кейин ушбу муаммо ҳал бўлди”, - деди ҚР Инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазири Асет Исекешев депутатларга қонун лойиҳасини тақдим қилганда.

У протокол Астанада 2012 йил 7 сентябрда тузилганини эслатди.

Вазирнинг сўзларига кўра, хужжатга мувофиқ, автомобил ўтиш пунктлари сонини 10тадан 6тага қисқартириш кўзда тутилмоқда. Мажилис тегишли қўмитасининг хулосасида аниқлаштирилишича, хужжат кечаю-кундуз ишловчи халқаро (ҳартомонлама) темир йўл ўтиш пункти билан тўлдирилмоқда.

“ҚР ҳудудидаги ушбу ўтиш пункти Мактаарал деб номланади, у Жанубий Қозоғистон вилоятида жойлашган. Ўзбекистонда у Сирдарё деб номланиб, Сирдарё вилоятида жойлашган”, - дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: