ҚР Мажилиси фуқароларнинг ўзаро бориб-келиши тўғрисидаги қозоқ-ўзбек ҳукуматлараро келишув протоколини ратифиция қилдилар

Дата: 16:39, 24-12-2014.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – ҚР парламенти Мажилиси депутатлари чоршанба куни ўтказилган пленар йиғилишда “Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги 2000 йил 7 июлдаги фуқароларнинг ўзаро бориб-келиши шартлари тўғрисидаги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир протоколни ратифиция қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилдилар.

“Келишув 2000 йилдан бери амал қилмоқда ва икки мамлакат фуқароларининг визасиз тартибда бориб-келишини ва қўшни мамлакат бўлишини кўзда тутади. Келишувга иловада Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатларимиз ҳудудларига кириши, чиқиши ва бўлиши учун зарур хужжатлар рўйхати тасдиқланди. Ўзбекистон ушбу рўйхатни ушбу мамлакатда тасдиқланган янги хужжатлар билан тўлдиришни таклиф қилди”, - деди қонун лойиҳасини палатага таклиф қилган ҚР Ички ишлар вазири Калмуханбет Қасимов.

У келишувга доир протокол 2012 йил 7 сентябрда Астанада имзоланганлигини эслатди.

Хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун янги хужжатлар тоифасига Ўзбекистон фуқаросининг дипломатик паспорти ва Ўзбекистон фуқаросининг  биометрик шаклдаги паспорти, 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси гувоҳномаси (вояга етмаган фуқаролар учун 2015 йил 31 декабрга қадар йўл хужжати) ва Ўзбекистонга кириш сертификати (фақат Ўзбекистонга кириш учун) киради.

Олдин бу тоифага Ўзбекистон фуқаросининг 2015 йил 31 декабргача амал қилувчи нобиометрик шаклдаги диппаспорти, Ўзбекистон фуқаросининг 2015 йил 31 декабргача амал қилувчи нобиометрик шаклдаги паспорти, ҳаво кемаси экапажи аъзоси гувоҳномаси, ҳукуматлараро фельдъегерлик хизмати ходимининг гувоҳномаси кирар эди.

Қозоғистон фуқароси учун ушбу хужжатларга ҚР фуқаросининг диппаспорти, ҚР фуқаросининг хизмат паспорти, ҚР фуқаросининг паспорти, ҚР фуқаросининг электрон ахборот ташувчи паспорти, ҳаво кемаси экапажи аъзоси гувоҳномаси, ҳукуматлараро фельдъегерлик хизмати ходимининг гувоҳномаси киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: