ҚР Мажлиси аъзолари Қозоғистон Ўзбекистоннинг лотин ёзувига ўтишдаги хатоларини такрорлашидан ҳавфсирашмоқда

Дата: 19:11, 20-04-2017.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – ҚР парламенти Мажлиси аъзолари Қозоғистон Ўзбекистоннинг лотин ёзувига ўтишдаги хатоларини такрорлашидан ҳавфсирашмоқда, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Умуман биз кейинги чорак асрда уч марта 3 ёзув ислоҳоти ўтказилган ушбу мамлакат тажрибасини ҳисобга олишимиз зарур. Хозиргача ҳам кўплаб маълумотлар бу ерда кирилл ёзувида берилади. Бу кишини ўйга солади”, - деди ҚР парламенти Мажлиси   депутати Сауытбек Абдрахманов пайшанба кунги йиғилишда.

“Биз рус тили кирилл ёзувида олиб борилаётгани ва олиб борилишини тушунтиришимиз лозим. Шу жумладан, ўтиш даврида қозоқ тили ҳам лотин билан бирга кирилл ёзувида олиб борилади. Аммо бу давр қанча давом этишини вақт кўрсатади. Лекин мен унинг Ўзбекистондаги каби чорак аср давом этишини истамаган бўлар эдим”, - деб қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамизки, Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоев йил охиригача қозоқ алфавитини лотин ёзувига ўтказишнинг ягона вариантини ишлаб чиқишни топширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: