ҚР Омбудсмен институти қирғизистонликнинг Ўзбекистон билан чегарада ўлдирилишини текширишни бошлади

Дата: 13:04, 10-04-2018.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – ҚР Омбудсмен институтининг Жалолободдаги вакили қирғизистонликнинг Ўзбекистон билан чегарада ўлдирилишини текширишни бошлади, деб хабар беради КирТАГ ваколатли вакилнинг матбуот хизматига таянган ҳолда.

ҚР Омбудсмен институтининг Жалолобод вилояти бўйича ваколатхонаси Қирғизистон фуқаросининг Ўзбекистон билан чегарада ўлдирилишини текширишни бошлади. Ходимлар ҳодиса бўлиб ўтган Аксий туманига чиқиб кетдилар.

“Давлат чегара хизматининг Жалолобод вилоятидаги бошлиғи полковник Таалай Кожошевнинг сўзларига кўра, ҳодиса 7 апрелда соат 7.30да содир бўлган. Кербенда яшовчи 34 ёшли Фарҳад Мирзақулов ЎзР ҳудудида яшовчи холаси Дилорам Бакиеваникига меҳмонга борган. Фарҳад Мирзақулов қайтаётган бўлган ва шартли чегара бўлган ариқдан сакраб ўтган вақтда Ўзбекистон чегарачилари уни қувиб етганлар, ва улардан бири унга қараб ҚР чегарасида ўқ узган и уни ўз ҳудудига судраб ўтмоқчи бўлган. Ўқ бошга теккан, Фарҳад Мирзақулов жойида вафот этган”, - дейилади хабарда.

“Вафот этган кишининг холаси жиянини чегарачилар тортиб кетаётганини кўргач, бақира бошлаган ва ёрдамга чақира бошлаган. Унинг овозига ҚР икки фуқароси етиб келган, бунга қўшни мамлакат чегарачилари агар улар жойидан қимирласа отиб ташлаш билан таҳдид қилишган. Аёлнинг бақириқларига бошқа қишлоқдошлари ҳам етиб келгачгина, жабрланганни касалхонага олиб боришга имкон туғилган”, - деб қўшимча қилишди омбудсмен маъмуриятида.

Қайд этилишича, ҳодиса жойидан икки гильза ва ўқ топилган.

Аксий тумани ТИИБ ҚР ЖКнинг “ўлдириш” моддаси бўйича жиноят иши очган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар шу каби ҳодиса 27 январда ҳам содир бўлганини эслатиб ўтишди. Яраланган Асан Усенбаев ҳозиргача ҳам компенсация олгани йўқ.

Ҳар икки иш ҳам ҚР омбудсмени Кубат Оторбаевнинг шахсий назоратида экани таъкидланмоқда.

Сурат манбаи: https://ru.sputnik-tj.com/asia/20170831/1023209269/uzbekistan-kyrgyzstan-granitsa.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: