ҚР парламенти Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Дата: 09:20, 25-04-2014.

Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – ҚР Парламенти сенати пайшанба куни пленар мажлисида “Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ). Шундай қилиб, хужжат қабул қилинган ҳисобланади ва мамлакат раҳбарига имзолашга йўлланади.
“Шартнома ўзаро ҳамкорлик бўйича асосий хужжатлардан бири бўлиб, унда иккитомонлама муносабатларнинг асос принциплари акс этган. Ушбу хужжат долзарб халқаро масалалар бўйича ўзаро сиёсий диалогни тинчлик ва ҳудуддаги ҳавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадларида ривожлантириши зарур. Шартнома иккитомонлама савдо-иқтисодий муносабатлар, транспорт йўлаклари шаклланиши ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳарбий-техника соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бундан кейинги йўналишлари ривожини белгилайди”, - деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Самат Ордабаев.
Халқаро масалалар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмита хулосасига кўра, шартнома шартларига кўра томонлар ўзаро муносабатларини тенглик, ўзаро ишонч, стратегик ҳамкорлик асосига қурадилар.
“Томонларнинг ҳавфсизлик манфаатлари ёки томонлардан бирининг хавфсизлик манфаатларида салбий акс этиши мумкин бўлган вазият юзага келган ҳолда томонлар келишилган ҳолда бу ҳолат бўйича маслаҳатлар ўтказиб, позицияларини мослаштирадилар ва ушбу вазиятни ҳал қилиш учун амалий чораларини мувофиқлаштирадилар”, - дейилади қўмита хулосасида.
Бундан ташқари, томонлар ўзаро фойдали савдо-иқтисодий ва нефтегаз соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун зарур чораларни кўрадилар, ишончли ва хавфсиз транспорт коридорлари яратишни қўллаб-қувватлайдилар, Марказий Осиёда сувдан фойдаланишнинг адолатли тизимини ривожлантиришга доир ягона келишилган позицияни эгаллайдилар, шу жумладан, сув-энергетика соҳасидаги барча масалаларни, хусусан, чегара дарёларида янги гидротехника иншоотларини қуриш масалалари бўйича ҳам.
Хулосада таъкидланишича, шартномага кўра, томонлар ҳарбий ва ҳарбий техникавий соҳалар, фуқаролик мудофааси соҳаларида ҳамкорлик қиладилар, шунингдек, фан ва техника, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Шартнома Тошкентда Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 2013 йил 14 июнда тузилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: