ҚР парламенти қозоқ-ўзбек чегараларидан ўтиш пунктлари ҳақидаги келишувни маъқуллади

Дата: 16:02, 22-06-2017.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Қозоғистон Республикаси парламенти сенати депутатлари пайшанба кунги йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги 2006 йил 4 сентябрдаги қозоқ-ўзбек чегараларидан ўтиш пунктлари ҳақидаги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни қабул қилдилар, деб хабар қилади  КазТАГ.

“Протокол Қозоғистон темир йўл чегара пунктини “Бейнеу” станциясидан чегара чизиғидан 2 км масофада жойлашган “Оазис” станцияга кўчиришни назарда тутади”, - дейилади санат ваколатли қўмитаси хулосасида.

Таъкидланишича, тарафлар “Казигурт”, “Қоплонбек” ва “Атамекен” ўтказув пунктлари мақомини икки томонламадан кўп томонламага (халқаро) ўзгартиришга келишиб олдилар.

Протокол билан фақат енгил автотранспортлар ўтиши учун “Целинний” ва “Сирдарё” халқаро (кўп томонлама) чегара ўтказув пунктларини очиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Келишувга юқоридаги тузатишлар 2017 йил 11 мартда Тошкентда ва 2017 йил 14 мартда Остонада киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: