ҚР парламенти Ўзбекистон билан фуқароларнинг ўзаро бориб-келиши тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувга протоколни ратификация қилди

Дата: 11:52, 15-01-2015.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – ҚР парламенти Ўзбекистон билан фуқароларнинг ўзаро бориб-келиши тўғрисидаги қозоқ-ўзбек ҳукуматлараро келишувга протоколни ратификация қилди.

Қозоғистон парламенти Сенати палатанинг пайшанба куни бўлиб ўтган пленар йиғилишида “Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги 2000 йил 7 июлдаги фуқароларнинг ўзаро бориб-келиши шартлари тўғрисидаги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир протоколни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилинди.

Шу билан қонун парламент томонидан қабул қилинган ҳисобланади ва давлат раҳбарига имзолаш учун жўнатилади.

“Келишув 2000 йилдан бери амал қилиб келмоқда ва икки мамлакат фуқароларининг визасиз бориб келишини ва қўшни мамлакат ҳудудида бўлишини ўзда тутади. Келишувга иловада Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатларимиз ҳудудларига кириши, чиқиши ва бўлиши учун зарур хужжатлар рўйхати тасдиқланди. Ўзбекистон ушбу рўйхатни мазкур мамлакатда жорий этилган хужжатлар билан тўлдиришни таклиф қилди”, - деди қонун лойиҳасини мажлис йиғилишида тақдим қилган ҚР Ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимов.

У келишувга доир тегишли протокол 2012 йил 7 сентябрда Астанада имзоланганлигини эслатиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун янги хужжатлар тоифасига Ўзбекистон фуқаросининг дипломатик паспорти ва Ўзбекистон фуқаросининг биометрик шаклидаги паспорти, 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси гувоҳномаси (вояга етмаган фуқаролар учун 2015 йил 31 декабрга қадар йўл хужжати) ва Ўзбекистонга кириш сертификати (фақат Ўзбекистонга кириш учун) киради.

Олдин бу тоифага Ўзбекистон фуқаросининг 2015 йил 31 декабрга қадар амал қилувчи нобиометрик шаклдаги диппаспорти, Ўзбекистон фуқаросининг 2015 йил 31 декабрга қадар амал қилувчи нобиометрик шаклдаги паспорти, ҳаво кемаси экапажи аъзоси гувоҳномаси (экипаж таркибида учган пайтда), ҳукуматлараро фельдегерлик хизмати ходимининг гувоҳномаси кирар эди.

Қозоғистон фуқароси учун ушбу хужжатларга ҚР фуқаросининг диппаспорти, ҚР фуқаросининг хизмат паспорти, ҚР фуқаросининг паспорти, ҚР фуқаросининг электрон ахборот тушувчи паспорти, ҳаво кемаси экапажи аъзоси гувоҳномаси (экипаж таркибида учган пайтда), ҚРга қайтиш учун гувоҳнома (фақат ҚРга қайтиш учун), ҳукуматлараро фельдегерлик хизмати ходимининг гувоҳномаси киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: