Раҳимов бокс ОЎ дастуридан чиқарилган ҳолатда AIBA раҳбари лавозимини тарк этишга тайёр

Дата: 15:11, 05-11-2018.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Келиб чиқиши ўзбекистонлик Ғофир Раҳимов бокс олипиада ўйинлари (ОЎ) дастуридан чиқарилиш хавфи туғилганда Халқаро бокс федерацияси (AIBA) раҳбари лавозимини тарк этишга тайёр, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўз чиқишларимда мен учун бизнинг спорт учун ҳатто қандайдир хавф пайдо бўлган ҳолатда лавозим ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги ҳақида кўп марта айтиб ўтганман. Ҳеч ким, ҳеч бир номзод бокс ривожига тўғаноқ бўлиши мумкин эмас. Бизнинг боксчилар ва севимли спорт туримиз – бокс барчасидан афзал”, - деб иқтибос келтиради ТАСС Ғ. Раҳимовдан.

Эслатиб ўтамизки, шанба куни Ғ. Раҳимов Москвадаги конгрессда AIBA президент этиб сайланган эди. Иккинчи номзод ташкилот вице-президенти Серик Конакбаев эди.

Ғ. Раҳимов бунга қадар AIBA президенти вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллаб турган эди.

 

Сурат манбаи: https://prosports.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: