Раҳимов ва Конакбаевлар Халқаро бокс уюшмасининг президенти лавозими учун беллашадилар

Дата: 14:31, 31-10-2018.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ва қозоғистонлик Серик Конакбаевлар Халқаро бокс уюшмасининг (AIBA) президенти лавозими учун беллашадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу уюшма раҳбарлигига номзодлар рўйхатига Конакбаевни киритгандан сўнг содир бўлди.

“Бугунги кунда (30 октябр - ЎзТАГ) Серик Конакбаев ва AIBA ўртасидаги ҳозирги тартиб-қоидага келсак, CAS Конакбаевнинг чақириғини қўллаб қувватлашга қарор қилди. Ҳамкорлик ва яхши ниятлар ҳамда CASнинг бошқа жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда AIBA президентлик сайловларида иштирок этиш учун қўшимча номзодни қутлашдан мамнун”, - дейилади AIBA баёнотида.

AIBA президент сайлови 3 ноябр куни Москвада ташкилот конгрессида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойининг бошида ташкилот раҳбари вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов AIBA президентлигига ягона номзод сифатида тасдиқланган. Inside the Games портали маълумотига кўра, AIBA вице-президенти Конакбаев ташкилот раҳбари лавозимига даъвогарлик қилиш учун миллий федерациялардан етарлича мактублар олмаган. Конакбаев, Спортга оид арбитраж судига (CAS) сайловга қўйилмаганлик тўғрисидаги қарор юзасидан шикоят қилган, шикоят қониқтирилган.

Сурат манбаи: https://tass.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: