Рамазон ойида ўзбекистонлик 670 зиёратчилар Саудия Арабистонига йўл оладилар

Дата: 15:48, 24-06-2015.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Рамазон ойида ўзбекистонлик 670 зиёратчиларни Саудия Арабистонига етказиш учун тўртта чартер рейсларни уюштиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу йилги “Умра-2015” мавсуми Рамазон ойида 6 июл куни бошланиб, 11 июлга қадар давом этади. Ўзбекистонлик зиёратчилар учун рейслар ушбу муддатда ташкил этилади. Ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун Мадина ва Маккада 18 кишилик гуруҳ тузиган. Барча зиёратчилар марказлашган тиббий муассасаларда грипп ва менингитга қарши эмланди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, жорий йил баҳорда 5,496 минг ўзбекистонлик мусулмон қадамжоларига зиёратга бориб келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: