Рамил Гасанов Ўзбекистон ва Туркманистонни ТДҲК таклиф қилди

Дата: 19:22, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Турктилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТДҲК) бош котиби Рамил Гасанов Ўзбекистон ва Туркманистонни ташкилотга таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Туркманистон ва Ўзбекистон ташкилот аъзолари эмас. Агар улар ариза билан мурожаат қилишса қисқа муддатда ташкилот аъзолари бўлишади”, - деди Р.Гасанов Бокудаги матбуот анжуманида, деб ъабар қилади “Интерфакс-Озарбайжон” АА.

“Истамбулдаги идорамиз ёнида икки байроқ учун жойлар бўш турибди. Бу Туркманистон ва Ўзбекистонга маълум бўлсин. Агар исташса, аъзо бўлишлари мумкин”,- деб қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, бунга қарамасдан Ашхабод ва Тошкент Турк Кенгаши (ТК) тадбирларида қаташмоқда.

“Туркманистон ташкилот аъзоси эмаслигига қарамасдан, қатор тадбирларда қатнашмоқда. Ўзбекистон ҳам ТК билан ҳамкорлик қилмоқда, хусусан, терроризм билан кураш масалаларида”, - деб таъкидлади Р.Гасанов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: