Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевни Чеченистонга таклиф қилди

Дата: 14:12, 17-10-2017.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Чеченистонга таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ҳудуди раҳбарининг Instagram саҳифасига асосланган ҳолда.

“Мен Шавкат Миромоновични ўзига қулай вақтда Россиянинг бир қисми бўлган Чеченистонга ташриф буюришни таклиф қилдим! Президент Грознийга келишга ваъда берди!”, - деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Қодиров “биз иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, маданият, спорт, инвестиция сиёсати бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилдик”, деб қўшимча қилган. Чеченистон президентининг сўзларига кўра, “биз биргаликда ҳаракатлар орқали Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш, уларга тизимли тус бериш ва юқори даражага олиб чиқиш ҳақида келишиб олдик”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: