Расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўсиш кузатилмоқда

Дата: 13:41, 07-02-2019.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Расмий статистикага кўра, 2018 йил январ-ноябрда Ўзбекистонда экспортдан ташқари иқтисодиётнинг барча тармоқларида ўсиш кузатилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

Хусусан, 2017 йил январ-ноябрда ўзбек экспорти 2016 йил январ-ноябрга солиштирганда 17,8% ўсган бўлса, 2018 йил январ-ноябрда у 2017 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 3,2% пасайди ҳамда пул ҳисобида 11324 млрд сўмни ташкил этди

Бир вақтнинг ўзида импорт 2017 йил январ-ноябрдаги 16,1%дан 2018 йилнинг муқобил даврида 36,8%гача ўсди.

Шу билан бирга, кўрсатилган муддатда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 12% (2017 йилда – 5,8%), истеъмол товарлари – 11,9% (3,3%), қурилиш ишлари – 6,6% (4,6%), чакана товар айланмаси – 5,3% (3%), хизматлар – 8,8% (8,7%), ташқи савдо айланмаси – 17,6% (16,9%) ўсди.

Сурат манбаи: https://pikabu.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: