Ravon автомобилларини Қўстанайда ўзбек ҳамкорлиар билан биргаликда йиғиш режалаштирилмоқда

Дата: 16:03, 08-11-2016.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – Ravon автомобилларини Қўстанайда ўзбек ҳамкорлар билан биргаликда йиғиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Наша газета” нашрининг ёзишича, иш ташрифи доирасида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин 7 ноябрда Қозоғистондаги бир неча ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюрди.  Бош вазир ўринбосарига Ravon бренди остида ишлаб чиқарилувчи янги “Нексия” автомобили намойиш қилинди. Уни Қўстанайда ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда йиғиш режалаштирилмоқда.

“Бу Қозоғистондаги энг арзон автомобиль бўлади. Унинг нархи 2,6 млн тангани ташкил қилади, ундан арзонроғи йўқ”, - деди “Allur Auto” давлат компанияси директорлар кенгаши раиси Андрей Лаврентьев.  

Унинг сўзларига кўра, машина йирик узелли усулда йиғилади: машина комплектлари Ўзбекистондан келтирилади, маҳаллийлаштириш 30%гачани ташкил қилади. Келажакда машина кичик узелли методда йиғилиши бошланади ҳамда маҳаллийлаштириш 50%га ва ундан кўпроққача етказилади.

“Бу автомобиль синовлардан ўтган ва Евро-6 стандартларига жавоб берувчи сертификат олади”, - деб аниқлаштирди Лаврентьев.

Таъкидланишича, биринчи Ravonнинг қачон ишлаб чиқарилиш санаси ҳали белгиланмаган, бироқ заводнинг аниқлаштиришича, қозоқ-ўзбек ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бир неча ҳужжатларни имзолашгина қолган холос. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: