Ravon октябрда ҳам Россия бозорида биронта машина сотмади

Дата: 11:20, 20-11-2018.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Ravon октябрда ҳам Россия бозорида биронта машина сотмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа бизнес уюшмаси (ЕБУ) автоишлабчиқарувчилар қўмитасининг маълумотларига таянган ҳолда.

Марка “2018/2017 йилларнинг октябри ва 2018/2017 йилларнинг январ-октябрида Россияда янги енгил ва енгил тижорат автомобиллариннг сотувлари” рўйхатида 55 ўриндан 54-ўринни эгаллади.

Хусусан, Ravon октябрда ҳам россия бозорида биронта автомобиль сота олмади, холбуки марка 2017 йил октябрда 1806 автомобиль сотган эди. 2018 йил январ-октябрда 5184 автомобиль сотилди, холбуки 2017 йилнинг шу даврида – 11147 машина сотилган эди, сотувлар 53% тушиб кетди.

Энг катта сотувлар Lada (32005, 28638, 12%, 291134, 249845, 17%), KIA (21002, 17407, 21%, 188492, 152630, 23%) ва Hyundai (15820, 15712, 1%, 147312, 127597, 15%) томонидан қайд этилди.

51-ўринда Brilliance (14, 18, -22%, 138, 156, -12%), 52-да - Hyundai, тижорат, автомат (12, 4, 200%, 203, 69, 194%) ва 53-да - Chrysler (9, 2, 350%, 64, 8, 700%) бормоқда.

Энг охирги, 55-ўринда Baw маркаси бормоқда, у 2017 йил январ-октябрда 91 автомобиль сотган, шундан кейин Россия бозорида битта ҳам автомобиль сотмаган.

Сурат манбаи: https://www.avtovzglyad.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: