Ravon R2 РФ бозорида энг яхши сотилаётган автомобиль бўлди

Дата: 22:41, 26-12-2016.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Ravon R2 РФ бозорида энг яхши сотилаётган автомобиль бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россияда 2016 йил ноябрда “Автостат Инфо” томонидан енгил автомобиллар бозорида ўтказилган тадқиқотга асосланган ҳолда.

“Бозорнинг олдинги етакчиси - KIA Picanto моделидан ўзиб кетган Ravon R2 бозорнинг янги етакчисига айланди. Ноябрда 190 та Ravon R2 сотилди. Худди шу муддатда KIA Picanto сотувлари 91гата тушди. Daewoo Matiz (68 та) учинчи ўринни эгаллади. Унинг сотувлари ноябрда 8% пасайди”, - дейилади “Автостат Инфо” сайтидаги маълумотда.

Биринчи учталикни Smart Fortwo (61 авто) ва Smart Forfour (57 авто) модделари эгаллаб турибди.

Шунингдек, ноябр якунлари бўйича ихчам автолар бўлимидаги ТОП-3ликни Ravon (193 авто) бошқариб турибди. 2-ўринни Smart (188 авто), 3-ни эса KIA (91 авто) эгаллаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: